"Евро-2024". Плей-оффда кейинги босқичга йўл олган терма жамоалар билан танишинг!

"Евро-2024" саралаш босқичининг дастлабки плей-оффидан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Греция йирик 5:0 ҳисобида Қозоғистонни мағлуб қилган бўлса, Исландия Исроил устидан зафар қучди. Шунингдек, Польша ва Уэльс ҳам кейинги босқичда. Плей-оффнинг энг драматик ўйини Босния ва Украина ўртасида бўлиб ўтди. Дастлаб гол ўтказиб юборган украиналиклар сўнгги дақиқаларда икки марта жавоб қайтариб. камбэк амалга оширди. 

Шу тариқа, "Евро-2024" саралаш босқичи доирасида сўнгги 3 та ўйин қолди. Грузия - Греция, Уэльс - Польша ва Украина - Исландия. Мазкур учрашувлар 26 ва 27 март кунлари бўлиб ўтади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!