"Евро-2024" саралаш. Испания ишончли ҳисобда зафар қучди. Шотландия - Норвегия ўйинида жанговар дуранг қайд этилди
"Евро-2024" саралашининг сўнгги туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда Испания Грузияни 3:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Шотландия Норвегия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Испания - Грузия баҳсида дастлаб Ле Норманд ҳисобни очган бўлса, 10-дақиқада Хвича имкониятларни тенглаштириб қўйди. 55-дақиқада эса Торрес жамоасини олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада Лочошвили ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа, испанлар гуруҳда 21 очко билан пешқадам бўлиб олди.
Шотландия - Норвегия ўйинида 3-дақиқада Дённум ҳисобни очди. Макгин эса 13-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Шундан сўнг Ларсен меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Эстигор ҳисобни тенглаштирган бўлса, Армстронг 59-дақиқада ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 86-дақиқада эса Эльюнусси шотландларни қутқариб қолди.
Ушбу дурангдан кейин Шотландия иккинчи ўринга тушиб колди.
Фикрлар