"Евро-2024" саралаш. Хорватия турнирга йўл олди, Уэльс эса плей-оффда ўйнайди

"Евро-2024" саралашидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Хорватия ўз майдонида Арменияни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол 43-дақиқада Будимир томонидан киритилди ва 3 очкони қўлга киритган хорватияликлар Еврога йўлланма олди. 

Уэльс эса Туркия билан дуранг ўйнади. 

Дастлаб, 7 Уильямс ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Язичи имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

Шу тариқа, Уэльс "Евро-2024"га тўғридан тўғри чиқа олмади. Жамоа энди плей-оффда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!