"Евро-2024" саралаши. Бельгия ягона гол эвазига Озарбайжондан устун келди

"Евро-2024" саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган Озарбайжон - Бельгия баҳсида меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол 38-дақиқада Карраско томонидан киритилди. Беллашувда бошқа гол урилмади. 

Ушбу ғалабадан кейин Бельгия ўз гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди. Озарбайжон эса 1 очко билан сўнгги поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!