"Евро-2024" саралаши! Фақат Бельгия футболчилари гол урган ўйинда "қизил иблислар" очко йўқотди

"Евро-2024" саралаши "F" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Бельгия - Австрия баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Мангаля 22-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 61-дақиқада Лукаку мувозанатни тиклади. 

4 очкоси бор Бельгия ўз гуруҳида 2-ўринни, 7 очкоси бор Австрия эса 1-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!