"Евро-2024" саралаши. Португалия йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Сити" ва МЮ футболчилари гол урди

"Евро-2024" саралаши "J" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Португалия - Босния ва Герцеговина термалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда португаллар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бруно Фернандеш дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Бернарду Силва ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Роберто Мартинес шогирдлари айни дамда 9 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. 3 очкоси бор Босния 4-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!