"Евро-2024". Сербиялик футболчи рекорд ўрнатди
Европа чемпионати "С" гуруҳи 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Бахсда Словения ва Сербия терма жамоалари тўқнаш келишди. Жамоалар Мюнхендаги (Германия) "Альянц-Арена" стадионида ўйнашди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Сербиялик ҳужумчининг 96-дақиқада киритган голи қитъа чемпионатидаги ўйин натижасини ўзгартирган энг кеч eрилган гол бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024"нинг 1-турида Словения терма жамоаси Дания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Сербия терма жамоаси Англияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Фикрлар