Еврокубок финалларини бошқарувчи ҳакамлар маълум

BEPUL PROPAN

Еврокубокларнинг финал ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар аниқланди.

Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖ ва "Интер" тўқнаш келади. Ўйин 1 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Учрашувни руминиялик ҳакам Иштван Ковач бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Европа Лигаси финал учрашувида Англиянинг икки жамоаси "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари беллашади. Ўйин 21 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Унга германиялик ҳакам Фелиш Цвайер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланди.

Конференциялар Лигаси финалида эса "Челси" ва "Бетис" жамоаларининг беллашуви гувохи бўламиз. Ўйин 28 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги баҳс босниялик ҳакам Ирфан Пелто раҳбарлигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!