Еврокубоклар тарихида илк бор хитойлик футболчи гол урди

Европа Лигасининг 2-турида ЦСКА "Эспаньол"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Испанияликлар таркибида ҳаракат қилувчи Ву Лэй голларнинг бирига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ву Лэй еврокубоклар тарихида гол урган илк хитойлик футболчига айланди.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида 6 та баҳс ўтказишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!