Европа чемпиони ПСЖ Франция ва "Астон Вилла" ҳимоячиси Люка Динни кутилмаган тарзда сотиб олишни кўзламоқда
Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари билан ажралиб турган Лукас Дин Европа чемпиони ПСЖ клубининг трансфер рўйхатига кирди.
"Астон Вилла" жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида тўп суриб келаётган Дин 2013–2016 йиллар оралиғида уч мавсум ПСЖ шарафини ҳимоя қилган. Париж клуби уни ҳозирда дунёдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири саналадиган Нуну Мендеш учун муносиб захира варианти сифатида кўрмоқда.
Daily Mail Sport нашри маълумотича, Дин билан тузилган шартномада махсус банд мавжуд бўлиб, у ишга туширилса, футболчига ПСЖ билан шахсий шартлар бўйича музокара олиб бориш имконини беради. Ҳозирча ушбу банднинг молиявий қиймати ошкор этилмаган. "Астон Вилла"нинг навбатдаги расмий ўйини 12 август куни Зальцбург шаҳрида UEFA Суперкубиги доирасида айнан ПСЖга қарши ўтказилади.

Фикрлар