Европа чемпионлар лигаси: Соврин учун курашадиган барча жамоалар аниқланди
Ads
 
Европа чемпионлар лигасида гуруҳ беллашувлари якунланиб, плей-оффга чиққан ва курашни Европа лигасида давом эттирадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.
 
Европанинг энг нуфузли турнирида «Арсенал», «Наполи», «Барселона», «Атлетико», «Монако», «Боруссия» Дортмунд, «Лестер Сити», «Ювентус» гуруҳ ғолиби бўлди.
 
ПСЖ, «Бенфика», «Манчестер Сити», «Бавария», «Байер», «Реал», «Порту» ва «Севилья» иккинчи ўрин соҳиби сифатида Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашни давом эттиради.
 
Гуруҳ ўйинларида учинчи ўринни эгаллаган «Лудогорец», «Бешиктош», «Боруссия» Мёнхенгладбах, «Ростов», «Тоттенхэм Хотспур», «Легия», «Копенгаген» ва «Лион» Европа лигаси мусобақасига қўшилади.
 
Европа чемпионлар лигасининг плей-оффига қуръа ташлаш маросими 12 декабрь куни Ньон шаҳрида бўлади.
 
 
SPORTS.uz