Европа Чемпионлар лигасида 1-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Европа Чемпионлар лигасида 1-тур учрашувлари якунига етди. Илк турда бир қатор футболчилар ўзини кўрсата олди. 

Жумладан, "Севилья"га қарши беллашувда дубль қилган Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"), "Ювентус" дарвозасини икки бор ишғол қилган Килиан Мбаппе (ПСЖ), "Виктория"га 3 та гол урган Роберт Левандовски ("Барселона") ва "Ливерпуль" билан ўйинда 2 та гол ҳамда 1 та ассист муаллифига айланган Пётр Зелиньский ҳафта футболчиси бўлиш учун даъвогарлик қилишди. 

Якунда польшалик голеадор Роберт Левандовски мазкур номга лойиқ деб топилди. 

photo_2022-09-08_18-17-46


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!