Европа грандлари чақираётган юлдуз Саудияга кетадиган бўлди

“Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Коман фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди. Франциялик футболчи “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтади.

Бундеслига гранди тажрибали ярим ҳимоячига ўзига янги иш жойи топишни буюрганди. Шудан кейин Команга “Барселона”, “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Фенербаҳче” каби жиддий клублар таклиф юборди.

Бироқ Мюнхен клуби трансфер тўловлари бўйича “Ал-Ҳилол” билан келишувга эришди.

L'Equipe нашрининг ёзишича, энди саудияликлар Команнинг ўзини шахсий шартномага кўндириши керак.  28 ёшли футболчи ҳали ҳам Европада қолишга ва Англия Премьер-лигаси клублари “Бавария” талаб қилаётган суммани тўлашига умид қилмоқда.

Кингсли Команнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt портали уни 50 миллионов еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!