Европа грандларининг эътиборига тушган футболчига "Реал" катта пул сарфлашни хоҳламаяпти

"Реал" клуби "Сельта"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячи Габри Вейга бўйича виголикларнинг талабларини қондиришга тайёр эмас.

Айтиш керакки, 20 ёшли испаниялик футболчини кўплаб Европа гигантлари ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда, бироқ унинг ўзи, аввал хабар қилинганидек, "Реал"га ўтишга мойил. Журналист Антон Меананинг сўзларига кўра, ёш ярим ҳимоячи мадридликлар учун ҳамон қизиқ, аммо улар унинг учун 40 миллион евро тўламоқчи эмаслар. Боиси Вейганинг шартномасидаги товон пули айнан 40 миллион еврони ташкил этади.

Трансфермаркт портали эса "Сельта" футболчисининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Габри Вейга жорий мавсум Ла Лиганинг 25та ўйинида 9та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!