Европа клублари ЕЧЛ рекордини ўрнатди

УЕФА Чемпионлар Лигасида 3-тур учрашувлари ортда қолди.

Қизиғи, ушбу турнирда иштирок этувчи жамоалар юқори сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Ўтказилган 48 беллашув давомида жамоалар умумий ҳисобда 156 та гол киритилди. Бу ҳар учрашувга ўртача 3.25 та гол дегани. Бу борада ўтган мавсум ўрнатилган рекорд янгиланди(3.24).

Ҳозирча, Чемпионлар Лигасида энг сермаҳсул жамоа "Бавария" бўлиб турибди. Мюнхенликлар 3 баҳсда 12 бор рақиб дарвозасини ишқол этган. "Марсель" жамоаси эса, ҳали бирорта гол ура олмаган ягона клуб саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!