Европа кучли бешлик чемпионатларида ҳали бунақаси бўлмаганди
Ads

Хабарингиз бор кеча "Бавария" Бундеслиганинг сўнгги турига келиб чемпионлик масаласини ҳал қилди. Бунгача эса кучли бешлик чемпионатларида "Манчестер Сити", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ чемпионликни нақд қилиб улгурган эди.

Эътиборлиси, тарихда илк бор Европанинг топ-5 чемпионатларида амалдаги чемпион жамоаларнинг барчаси ўз титулларини ҳимоя қилишди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити”, “Барселона” ва ПСЖ қаторасига иккинчи марта чемпионликни қўлга киритишди. “Бавария” еттинчи, “Ювентус” эса саккизинчи бор мамлакатнинг бош совринини ҳеч кимга бермади.