Европа лигаси. 1/4 финалга қуръа ташланди
Ads

Аввал хабар берганимиздек, жорий ҳафтада ўтказилган ўйинлардан сўнг Европа лигасида 1/4 финалда иштирок этадиган барча жамоалар саралаб олинди.

Улар Англиядан "Арсенал", "Челси", Испаниядан "Валенсия", "Вильярреал", Италиядан "Наполи", Германиядан "Айнтрахт", Португалиядан "Бенфика", Чехиядан эса "Славия" клубларидир.  

Бугун ушбу мусобақанинг чорак финал босқичига қуръа ташланди. Натижалар эса қуйидагича бўлди:

"Наполи" - "Арсенал"

"Вильярреал" - "Валенсия" 

"Бенфика" - "Айнтрахт"

"Славия" - "Челси"