Европа Лигаси 5-тур рамзий терма жамоаси аниқланди
Ads

УЕФА расмий сайтида Европа Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувларидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий термани эълон қилди.

Европа Лигасининг ҳафта жамоасидан Томаш Коубек (“Ренн”), Митчелл-Элия Вайзер (“Байер”), Захар Волков (БАТЭ), Жюль Кунде (“Бордо”), Андреас Ульмер (“Ред Булл Зальцбург”), Эмиль Смит Роув (“Арсенал”), Хакан Чалханоглу (“Милан”), Бруну Фернандеш (“Спортинг”), Жермейн Ленс (“Бешиктош”), Абдулай Диаби (“Спортинг”), Каллум Хадсон-Одой (“Челси”) ўрин олишган.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи якунига бир тур қолганида “Байер”, “Цюрих”, “Динамо” (Загреб), “Арсенал”, “Челси”, “Айнтрахт”, “Лацио”, “Зенит”, “Бетис”, “Фенербахче”, “Спортинг”, “Ред Булл Зальцбург” ва “Динамо” (Киев) жамоалари 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлишди. Шунингдек, ЕЧЛда гуруҳ босқичида учинчи ўринни нақд қилган “Брюгге”, “Бенфика” ва “Валенсия” ҳам Европа Лигасида иштирокини давом эттиради.