Европа лигаси. Денисовнинг жамоаси “Атлетико”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ads

Бугун Европа лигасида 1/8 финал босқичи ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” жамоаси сафарда Мадриднинг “Атлетико”сига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда “матрасчилар” 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Мазкур ўйинда киритилган голларга Саул, Диего Коста ҳамда Кокелар муаллифлик қилишди.

Денисов эса ўйин қайдномасига киритилмади.

Европа лигаси. 1/8 финал. Биринчи ўйин

Атлетико Испания – Локомотив Россия 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 22 Сауль, 2:0 – 47 Диего Коста, 3:0 – 90 Коке.

Атлетико – Вернер, Хуанфран, Люка Эрнандес, Хименес, Филипе Луис, Парти, Сауль, Коке, Корреа (Торрес, 75), Гризманн (Витоло, 67), Диего Коста (Гамейро, 75).

Локомотив – Гильерме, Пейчинович, Кверквелия, Чорлука, Рыбус, Денисов, Игнатьев (Лысов, 53), Миранчук (Коломейцев, 71), Фернандеш, Миранчук, Эдер.

Огоҳлантиришлар: Миранчук (34), Корреа (66), Сауль (84).