Европа лигаси. Денисовнинг жамоаси
Ads

Ҳозиргина Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасидан ўрин олган Россиянинг “Локомотив” ҳамда Франциянинг “Ницца” жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Игорь Денисов томонидан киритилган ягона гол “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. Ҳамюртимиз Виталий Денисов заҳирада қолдирилди.

Францияда ўтган баҳсда ҳам ғалаба (3:2)га эришган рус клуби икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида рақибдан устун келиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Европа лигаси. 1/16 финал. Жавоб ўйини

“Локомотив” (Россия) – “Ницца” (Франция) 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 30 Денисов.

“Локомотив” – Гильерме, Рыбус, Пейчинович, Кверквелия, Игнатьев, Денисов, Фернандеш, Миранчук (Тарасов, 84), Миранчук, Фарфан (Коломейцев, 24), Ари (Эдер, 64).

“Ницца” – Бенитес, Данте, Перро, Бюрне, Сарр, Сипрьен, Сери (Сако, 84), Ле-Мелу, Сент-Максимен (Тамез, 78), Плеа (Макенго, 79), Балотелли.

Огоҳлантиришлар: Денисов (8), Балотелли (32), Фернандеш (45).