Европа лигаси. Игуаиннинг ягона голи "Милан"га ғалаба келтирди

Кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи дастлабки туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Италиянинг “Милан” клуби Люксембургга сафар қилди ва “Дюделанж” клуби меҳмони бўлди. Учрашув тақдирини 59-дақиқада “россонерилар” форварди Гонсало Игуаин томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

"Дюделанж" Люксембург – "Милан" Италия - 0:1 (0:0)

Гол: Игуаин, 59 - 0:1

"Дюделанж": Фризинг, Мальже (Йорданов, 84), Премпе, Эль-Хрити (Мелисс, 80), Шнель, Штольц, Штелвиу (Штумпф, 75), Кутюрье, Круcка, Синани, Тюрпель.

"Милан": Рейна, Кальдара, Абате, Романьоли, Лаксальт, Маури (Чалханоглу, 80), Бертолаччи (Кессиэ, 70), Кастильехо, Игуаин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!