Европа Лигаси. Куннинг дастлабки икки учрашуви превьюси

«Севилья» - «Рома»

Сев - ром лого

«Севилья»: Андалусияликлар мавсум аввалидаги УЕФА рейтингида 11-поғонада, Европа Лигаси клублари орасида эса 2-ўринда қайд этилган. Ла Лигада «Атлетико» билан бир хил очко тўплаганига қарамасдан, Лопетеги шогирдлари ўзаро ўйинлар нисбати сабабли бронза медаллардан маҳрум бўлди. «А» гуруҳи ғолиблари плей-оффнинг дастлабки босқичида «Клуй» билан қийин ўйин ўтказди. Умумий 1-1 ҳисоби билан якунланган қарама-қаршиликда испанияликлар меҳмондаги гол эвазига кейинги босқичга чиқди.

Жамоа 5 карра (3 марта кетма-кет) Европа Лигаси ғолиби бўлган.

 Тахминий таркиб: Вацлик, Навас, Диего Карлос, Кунде, Региллон, Фернандо, Жордан, Банега, Окампос, Мунир, Де Йонг.

Сўроқ остида: Вацлик.

Дисквалификация хавфи остида: Гудель

Таркибга қўшилганлар: Хави Диаз, Пабло Перес, Хуан Луис Санчес.

Қайдномадан ўчирилганлар: Чакартеги, Хави Перес, Нолито, Амо, Карричо, Рони Лопес.

сев состав

«Рома»: Римликлар УЕФА умумий рейтингида 15- ва Европа Лигаси жамоалари ўртасида 3-ўринда қайд этилган. Жорий мавсумда ички чемпионатда 5-поғонани эгаллаган «жаллороссиликлар» Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Энди улар бор эътиборини Европа Лигаси чемпионлигига қаратиши табиий. «Ж» гуруҳини иккинчи поғонада якунлаган Фонсека шогирдлари 1/16 босқичда «Гент»ни умумий 2-1 ҳисобида таслим этишга эришди. Ушбу титулни қўлга киритган тақдирда, 1991 йилги финалдаги мағлубият аламини олиб, ўз тарихида илк маротаба чемпионликни нишонлайди.

Тахминий таркиб: Пау Лопес, Манчини, Ибаньез, Коларов, Бруно Перес, Диавара, Кристанте, Спинаццола, Мхитарян, Заниоло, Жеко.

Иштирок эта олмайди: Верету.

Сўроқ остида: Пеллегрини.

Дисквалификация хавфи остида: Клюйверт.

Таркибга қўшилганлар: Бруно Перес, Ибаньез, Николо Заниоло.

Қайдномадан ўчирилганлар: Четин, Пасторе, Смоллинг.

рома состав

Хулен Лопетеги («Севилья» ош мураббийи): «Рома» айни пайтда яхши ўйинлар сериясини намойиш этмоқда. А Серияни ҳам анча юқори кайфиятда якунлади. Биз улардан устунлигимизни кўрсатишимиз учун энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз лозим. Баҳс финалдек кечади ва биз боримизни беришимиз лозим. Ушбу учрашув клуб тарихига дахлдор бўлган беллашувлар сирасига киради».

лопетеги

Пауло Фонсека («Рома» бош мураббийи): «Биз ҳар тарафлама ўйинга тайёрмиз. Бутун эътиборимиз рақибга қаратилган. Ўзимизга ишонч ва оптимистик кайфиятдамиз. Катта клубларга қарши учрашувлар доим қийинчилик туғдиради. Мен учун барча тўқнашувлар муҳим, мен доим ғалаба қозонишни хоҳлайман. Ҳа, «Севилья» бошқа даражадаги клуб, аммо бизнинг ҳар бир клубга қарши баҳсдаги амбицияларимиз бир хил.

фонсека

Пандемия шароити биздан мана шундай кучли қарама-қаршиликнинг интригага бой битта ўйинини тортиб олди. Ҳечқиси, йўқ. Ушбу фактор бугунги беллашувнинг аҳамиятини оширади ва ҳар иккала жамоа майдонда борларини беришади. Бизни Финал олди финал баҳслари туркумини безай олувчи учрашув кутиб турибди. «Севилья» Европа Лигаси бўйича докторлик диссертациясини ёзишга ҳақли бўлган клуб. Римликлар таркиби эса буткул ўзгариб кетди. Нимчорак финалнинг, сўзсиз, энг марказий беллашуви «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтади.

севил - рома

«Байер» - «Рейнжерс»

Байер - Рейнжерс лого

«Байер»: Леверкузенликлар УЕФА рейтингининг 23-поғонасида, Европа Лигаси клублари орасида эса 5-рақамда қайд этилган. Бундеслигада сўнгги тургача кучли тўртлик учун курашган жамоа якунда 5-ўрин билан чекланишга мажбур бўлди. Бу билан Петер Бош шогирдлари келгуси мавсум учун ҳам Европа Лигаси йўлланмасини нақд қилганликларини англатади. «Байер» ЕЧЛ гуруҳ босқичида 3-поғонани эгаллаб, Европа Лигасига йўл олди. 1/16 финалда «Порту» умумий 5-2 ҳисобида мағлуб этилди. Клуб ушбу турнир чемпионлигини қўлга киритган пайтда (1988) ҳозирги таркиб вакилларининг аксарияти туғилмаганди. Леверкузенга ушбу кубок Чемпионлар Лигаси ҳавоси қайтиши учун ҳам керак.

Тахминий таркиб: Храдеки, Ларс Бендер, Свен Бендер, Тапсоба, Вендель, Арангиз, Бомгартлингер, Бейли, Хаверц, Диаби, Волланд.

Иштирок эта олмайди: Амири, Демирбай, Вейзер.

Сўроқ остида: Беллараби

Дисквалификация хавфи остида: Арангиз, Беллараби, Вендель

Таркибга қўшилганлар: Флориан Виртз

Қайдномадан ўчирилганлар: Паулиньо

байер состав

«Рейнжерс»: Шотландия вице-чемпионлари УЕФА рейтингида 94- ва турнир иштирокчилари орасида 15-ўринда қайд этилган. «Г» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби плей-оффнинг дастлабки босқичида «Брага»ни 4-2 ҳисобида енгиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган. «Рейнжерс»нинг турнир финалида ўйнаганига ҳам анча бўлди (2008).

 

Тахминий таркиб: МакГрегор, Таверньер, Голдсон, Эландер,  Баришич, Арфильд, Жек, Арибо, Хаги, Кент, Морелос.

Иштирок эта олмайди: Катич, Дефо, Белоган, Камара.

Сўроқ остида: Девис.

Дисквалификация хавфи остида: Баришич, Эландер, Жек.

Таркибга қўшилганлар: Фирс, Эландер, Жордан Жонс.

Қайдномадан ўчирилганлар: Жоао Балде, Фодерингем, Халлидей, Камбери, МакКешни, Ожо, Полстер.

Рейнжерс

Петер Бош («Байер» бош мураббийи): «Осон ўйин бўлмайди. Биз ўзимизга яраша яхши ҳолатдамиз. «Рейнжерс» ҳам тайёргарлик мобайнида кетма-кет 4 маротаба кучли клубларни енгди. Ёмон жамоа билан бу иложсиз эди. Карим Беллараби индивидуал тарзда машғулот олиб бормоқда. Унинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Петер Бош

Стивен Жеррард («Рейнжерс» бош мураббийи): «Биз муҳим ўйин учун тайёргарлик кўрдик. Биринчи ўйиндаги 1-3 ҳисоби қаттиқ ранжитди.  Леверкузендаги баҳсда тезкор гол орқали курашга қайтиб олишни хоҳлаймиз».

Стивен Жеррард

Стиви Жи бошлиқ шотландияликлар жавоб беллашуви олдидан қийин аҳволдалар. Инглиз футболи афсонаси камтарона таркиб билан жамоасини анча узоқ масофаларгача етаклай олди. Петер Бош мураббийлиги остидаги «Байер» эса аламзада. Улар Бундеслигани 5-ўринда якунлагани етмагандай, мамлакат кубоги финалини ҳам бой берди. «Рейнжерс» гол уриб олган тақдирда, шиддатли ва ҳужумкор ўйин кўришимиз мумкин. Аммо тескариси бўлиши ҳам мумкин. Гол уриб олгач, меҳмонлар ҳам эҳтиёткорликка эътибор қарата бошлашлари мумкин. Учрашувнинг сўнгги 20 дақиқаси олдидан «Рейнжерс» ҳисобда олдинда бориши бизга даҳшатли атмосферани туҳфа этади.

Бай - рей

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)