Европа лигаси. МЮ жавоб баҳсида ҳам ғолиб бўлди

CHERY AUTO

Европа лигаси нимчорак финал ўйини манкунианликлар учун муваффақиятли якунланди. Ўз майдонида ЛАСК клубини меҳмон қилган Сульшер шогирдлари Жессе Лингард ҳамда Антони Марсьяль томонидан киритилган голлар эвазига зафар қучди.

Tecno

Меҳмонлар сафида ягона голга Вайзингер муаллифлик қилди. Илк гол айнан австриялаклар томонидан киритилган бўлса-да, якунда МЮ футболчилари юқори класс эвазига ғалабани тортиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда "Манчестер Юнайтед" "Копенгаген" клубига қарши ҳаракат қилади. Учрашув 11 август куни Тошкент вақти билан 23:55 да старт олади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+3'

    Учрашувдаги сўнгги хавфли вазият яратган Рагузнинг товони билан йўллаган зарбасини Серхио Ромеро қайтариб, жамоасининг жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.

  • 90'

    Учрашувга бош ҳакам Сидиропулос томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Матанинг узатмасидан сўнг қулай имконият ҳосил қилган Антони Марсяль дарвозабонни ожиз қолдирди. 

  • 84'

    "Манчестер Юнайтед" сафида охирги ўзгариш: Марсяль ва Менги Жеймс ҳамда Фосу-Менсани ўзгартирди.

  • 83'

    Икки футболчини ўзининг финтлари билан чалғита олган Перейра тўпни МакТоминайга оширди. Шотландиялик хавбекнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 82'

    Погба марказдан Игалони қулай вазиятга чиқариб юборди. Одионнинг тезлиги тўпга етиш учун камлик қилди.

  • 80'

    Майдонда ҳаракат қилган Андраде ўрнига Филипович туширилди.

  • 78'

    МЮ ҳимоячилари ЛАСК клуби аъзоларини жарима майдонига яқинлаштирмаяптилар.

  • 75'

    Майдонга янги қўшилганлар орасида Андрес Перрейра ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 73'

    Меҳмонларнинг ягона голи муаллифи Вайзингер ўз ўрнини Забицерга бўшатиб берди.

  • 72'

    Сульшердан яна бир юриш: Тахит Чонг Уильямс ўрнига майдонга тушурилди.

  • 70'

    Райтернинг зарбаси Ромеро учун қийинчилик туғдирмади.

  • 69'

    Баҳс МЮ футболчиларининг ҳар томонлама устунлигида давом этмоқда. Яқиндагина майдонга тушган Погба ва Перрейра тўп устунлигини таъминламоқда.

  • 66'

    Захирадан ўйинга Доминик Райтер қўшилди. У энди Балич ўрнида ҳаракат қилади,

  • 63'

    Гол муаллифи Лингард Погба томонидан алмаштирилди, марказда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Фред эса Перрейрага ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 60'

    Киритилган голлар иккала жамоанинг ҳам иштаҳасини очиб юборди. Ўйин тезкор суръатда давом этмоқда.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дарвозабон билан юзма-юз қолган Лингард ҳисобни тенглаштирди. "Манкунианлар"дан тезкор жавоб.

  • 55'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Вайзингернинг жарима майдончаси ташқарисидан берган супер зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 53'

    Одион Игало ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 52'

    Ўз жарима майдончаси яқинида МЮ ҳимоячилари тўп назоратини қўлга олишди. Майда паслар сериясига дарвозабон Ромеро ҳам қўшилди.

  • 50'

    Матанинг ажойиб пасини Игало рақиб посбонинг қўлларига йўллади. Ҳавфли ҳужум голсиз тугади.

  • 47'

    Жеймснинг қанотдан Игалога узатган тўпини ЛАСК кипери ушлаб олди ва қарши ҳужумни бошлаб берди. Меҳмонлар ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнггида иккала жамоа ҳам бироз темпни пасайтиришди. Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 43'

    Фосу-Менса қанотдан тезликда ёриб кирди. Марказга берган узатмасини эса рақиб посбони Шлагер зарарсизлантирди.

  • 39'

    МакТоминей ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 37'

    Жеймснинг узатмасини рақиб ҳимоячиси майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбасини амалга оширган Хуан Мата яна пас беришда адашди.

  • 35'

    Микорл майдон марказида Лингардга нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада, бош ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 34'

    Бугун "қизил иблислар" ҳимояси ўзига ўхшамаяпти.

  • 31'

    Меҳмонлар форварди Рагузнинг зарбасини Серхио Ромеро қайтариб юборди.

  • 30'

    Яна Матадан пас ва яна Магуайр. Бу сафар хам МЮ сардорининг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 27'

    Вайзингер майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. Ҳимоячи ўйинни давом эттира олади.

  • 24'

    Ўз жарима майдончаси ёнида Фосу-Менса рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Тўп олдига яқинлашган Микорл жонли деворни нишонга олди.

  • 20'

    МЮ футболчилари ўзларини ҳотиржам тутмоқда. ЛАСК эса гол уриш учун ҳаракатларни тўхтатмаяпти. Аммо улар бесамар якунланяпти.

  • 18'

    Игало тезкорлик билан ҳужумга югурди. Рақиб кипери Шлагер тўпни эгаллаб олди.

  • 15'

    ЛАСК футболчилари гол уриш учун тинмай ҳаракат қилмоқда. Бироқ кетма-кет йўлланаётган зарбалар мезбонлар посбони учун қийинчилик туғдирмаяпти.

  • 9'

    Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми натижасида тўп тўсинга тегди. Жарима майдончаси ичида саросимали вазият юзага келди.

  • 4'

    Матанинг узатмасини Магуайр кўкка совурди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!