Европа Лигаси. "Севилья" - "Интер": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! "Севилья" - Европа Лигаси чемпиони. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Годин ўрнига Кандрева майдонга тушди.

  • 88'

    Эн-Несири Брозович оёғини кўтариб бораётганини кўриб туриб, бошини тиқди. Бундай ҳолатда унинг ўзи хавфли ўйнаган бўлиб чиқади.

  • 85'

    Эн-Несири ва Гудель Де Йонг ҳамда Диего Карлос ўрнига майдонга тушди.

  • 82'

    Кунде дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолди. Испанлар жарима майдони ичида пала-партишлик.

  • 80'

    Кунде стандарт пайтида рақиб жарима майдонига етиб келди. Бош билан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

  • 78'

    Алексис Санчес, Эриксен, Мозес майдонга ташланди. Лаутаро, Гальярдини, Дамброзио захира ўриндиғидан жой олди.

  • 77'

    Сусо ўрнига Васкес майдонга тушди.

  • 74'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Диего Карлоснинг чалқанча зарбаси Лукакунинг автоголига сабаб бўлди. Ана холос!

  • 73'

    Гальярдини сариқ карточка ишлаб олди.

  • 72'

    Буну "Интер"нинг жарима зарбасини муштлари билан уриб юборди.

  • 71'

    Диего Карлосга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Жароҳатланган Лукас Окампос ўрнига Мунир Элъ-Хаддади майдонга тушди.

  • 68'

    Окампос жароҳат олган кўринади. "Севилья" учун жиддий йўқотиш.

  • 65'

    БУУУНУУУУ!!! Лукаку бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Дарвозабон эса унинг зарбасини қайтариб қолди.

  • 64'

    Андалусияликлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 61'

    Окампоснинг зарбаси трибуналар томон кетди.

  • 57'

    Регилон чапдан олдинга интилди фаоллиги эвазига Годинни ортда қолдирди. Унинг куч билан берган зарбаси дарвоза тўрини ён тарафдан титрашига сабаб бўлди.

  • 55'

    Бастони қўпол ҳааракати учун огоҳлантрилди.

  • 54'

    Люк Де Йонг жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, ўзи учун қулай имконият ҳосил қилишга ҳаракат қилди. У ажойиб ҳаракат қилди, ҳимоячилар ўраб олишганига қарамай, тўпни жамоасида сақлаб қолишга эришди.

  • 52'

    "Интер" ажойиб ҳужум уюштирди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни миланликлар футболчиси дарвоза томон йўллаганди. Аммо Навас ва Карлос ўз вақтида тўпга ташланиб, уни қайтаришга эришди.

  • 50'

    Иккинчи бўлимни "Севилья" фаол бошлади.

  • 48'

    Майдон марказида Жорданга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Окампос Банеганинг навбатдаги жарима узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Хандановичдан супер сейв.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Банега сариқ карточка билан жазоланди.

  • 41'

    Банега сариқ карточка билан жазоланди. У Банеганинг оёғини орқадан босиб олди.

  • 40'

    Дамброзио ҳужумда қоидани бузди, офсайд ҳам бўлган экан.

  • 38'

    Де Йонгга ерлатиб узатилган тўпга ҳужумчи етиб бора олмади.

  • 38'

    "Интер"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 35'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Годин жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. Фантастика.

  • 33'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Йонг жаримадан узатилган тўпни дарвозага ажоиб тарзда жойлаб қўйди. Ханданович бу зарбани қайтара олмасди.

  • 30'

    Янгнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар пайқаб қолди.

  • 28'

    Лукакунинг жарима майдони марказига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 27'

    Банеганинг узатмасини ҳужумдагилар дарвозага йўллай олмади. 

  • 25'

    Дастлабки дақиқаларнинг олов темпи бироз пасайган. Жамоалар нафас ростлаб олишмоқда, чоғи.

  • 22'

    Окампоснинг жарима майдонига кирибоқ берган зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 20'

    Тўпнинг қайтиши "Интер"нинг хавфли қарши ҳужуми билан якунланди. Лаутаро тўпни анча олдинга ташлаб юбориб, жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам у ўрнидан туриши кераклигини таъкидламоқда.

  • 20'

    Банеганинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди...

  • 18'

    Дамброзио кутилмаганда жарима майдони марказида пайдо бўлди. Янгнинг узатмасини дарвозага йўллаган футболчи мўлжалда анча адашди.

  • 18'

    Вазият анча чўзилди. Якунда Конте ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 16'

    "Интер" футболчилари яна пенальти сўрашмоқда. Ҳакам эса уларни тинчлантирмоқда.

  • 15'

    Окампоснинг узоқ масофадан берган зарбаси Хандановичнинг қўлига бориб тушди.

  • 12'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Севилья" ҳисобни тенглаштирмоқда. Навасдан содда ва шу билан бирга мраккаб пас. Де Йонг эса бош билан тўпни Ханданович дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 11'

    Кунденинг узатмасини "Интер" ҳимоячилари қайтаришди.

  • 10'

    "Севилья" "Интер"ни қамал қилмоқда.

  • 8'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 5'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 3'

    Диего Карлос майдонда жароҳат олиб ётибди. Унга ёрдам кўрсатилмоқда. Қизиғи, айнан у қоидани бузган ва ҳакам катта эҳтимол билан пенальти белгилайди.

  • 2'

    Жарима зарбасини миланликлар қайтариб юборишди.

  • 1'

    Регилонга нисбатан биринчи дақиқадаёқ қоида бузилди. Яхши стандарт.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар тўпни ким ўйинга киритишини ҳал қилиб олишмоқда.

  • 0'

    Финал ҳам мухлисларсиз ўтаётгани ачинарли.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Европа Лигаси мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Европа Лигаси кубоги майдонга олиб чиқилди.

  • 0'

    Майдон энг сўнгги тайёргарлик босқичларини ўтамоқда.

  • 0'

    Европа Лигаси финали бугун бизга катта интрига тақдим этиши аниқ.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари. Кёлнга хуш келибсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!