Европа лигаси. "Севилья" - МЮ: Матнли трансляция

  • 90+6'

    Қизиқарли кечган ўйин якунланди. "Севилья" финалда. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Қаршисида катта бўшлиққа эга бўлган Де Йонг жарима майдончаси ичига кириб, марказга узатма амалга оширди. Аммо Магуайр вазиятни назорат қилаётган эди.

  • 90+4'

    Шериклари қулай узатма кутаётган бир вақтда, Мата тўпни рақиб посбонининг қўлларига топшириб қўйди.

  • 90+3'

    Гринвуд ўрнига Игало ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Марсьяль ва Мата ҳужумда бир-бирларини тушунмади. Натижада, яхши имконият барбод бўлди.

  • 90'

    Арбитр асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Морено ҳам ўйинни захирадан кузатади. Унинг позициясида Гудель ўйинни якунлаб қўяди.

  • 88'

    Сульшердан бир вақтнинг ўзида 3 та ўзгариш: Уильямс, Уан-Биссака ҳамда Рэшфорд ўрнига Фосу-Менса, Жеймс ва Мата ўйинга қўшилди

  • 86'

    Мунир сариқ карточка олди. Ҳакам Магуайрга ҳам карточка кўрсатди.

  • 85'

    Жарима майдончаси ичида Бруну Фернандеш йиқилиб тушди. Брих ВАРга қулоқ солиб, бу вазиятда ҳеч қандай қўполлик йўқлигини таъкидлади.

  • 83'

    Ҳисобда олдинга чиқиб олган Лопетеги шогирдлари бурчак тўпи ишлаб олишди. Банеганинг узатмасини Васкес дарвозага тўғри йўллай олмади.

  • 82'

    Мунир ҳамон ўйинга мослаша олмаяпти. Унинг ҳаракатлари ноаниқ якунланмоқда.

  • 81'

    Гол муаллифи энди офсайдда қолиб кетди.

  • 80'

    80 дақиқа ичида бирорта ўзгаришга қўл урмаган Сульшер ҳайратда.

  • 78'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Захирадан ўйинга қўшилган Де Йонг қанотдан узатилган қулай узатмани дарвозага йўллади. Де Хеа бу вазиятда ожиз қолди.

  • 77'

    Гринвуднинг кутилмаганда берган зарбасини Буну бартараф этди.

  • 75'

    "Севилья" футболчилари томонидан киритилган ягона гол муаллифи захирага олинди. Унинг ўрни Франко Васкес томонидан тўлдирилди.

  • 73'

    Жарима майдончаси яқинида Регилонга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида жарима зарбаси белгиланди. Жорданнинг узатмаси Брунунинг қўлига теккан бўлса-да, қўл табиий ҳолатда эди, дея баҳоланди.

  • 71'

    Люк Де Йонг майдонга туширилгандан кейин андалусияликлар иккинчи қаватни кўпроқ ишга солмлқда.

  • 70'

    Ўнг қанотда ўз техникасини намойиш этиб, дарвозага зарба берган Гринвуднинг уриниши ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 69'

    Погбанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 68'

    Спринтерлик пойгасида иштирок этган Бруну ҳамда Кунде баҳсида "Севилья" ҳимоячиси устун келди.

  • 66'

    Ҳакамнинг қарорига очиқчасига эътироз билдирган Рэшфорд сариқ карточка билан жазоланди.

  • 65'

    Ўйин суръати бироз пасайди. Майда қўполликлар кўпайиб кетмоқда.

  • 63'

    Яқиндагина майдонга тушган Мунир навбатдаги сафар қўполлик ишлатди.

  • 62'

    Мунир ҳужумда ўйин қоидасини бузди.

  • 61'

    Ҳозиргина ўйинни давом эттириши ойдинлашган Гринвуддан яхши юриш: бурчак зарбаси ишлаб олинди. Брунуниг узатмасини эса ҳимоячилар қайтарди.

  • 58'

    Жюль Кунденинг қалтис ўйини натижасида Гринвуд майдонда ётибди. Ёш инглиз вингери ўйинни давом эттира олади.

  • 58'

    Иккинчи бўлимда устунлик Сульшер шогирларида.

  • 56'

    Биринчи "тактик юриш" Лопетегидан: Окампос ҳамда Эн-Несерининг ўрнига Де Йонг ва Мунир майдонга ташланди.

  • 53'

    Нималар қиляпти Яссин Буну?! 1 дақиқанинг ўзида икки бор бирга-бир вазиятга чиққан Марсьялнинг уринишларини марокашлик посбон зарарсизлантирди. У бугун ўта маҳорат билан ҳаракат қилмоқда.

  • 52'

    Жамоадошининг узатмаси Гринвуд учун тезлик қилди.

  • 51'

    Бунудан навбатдаги сейв! Бу сафар ҳам Марсьяль ўша позициядан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 50'

    Бунудан яна бир супер сейв: яқин масофадан Марсьялнинг кучли зарбасини кипер бартараф этди.

  • 48'

    Банега рақибларини алдаб ўтди ва Эн-Несерига узатма оширди. Аммо ҳужумчининг тезлиги панд берди.

  • 46'

    Иккинчи 45 дақиқалик аввалида ҳам манкунияликлар жуда ҳавфли ҳужум ташкиллаштиришди. Гринвуднинг ўнг оёқда берган зарбасини Буну қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Навбат бизники!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Тезкор қарши ҳужумни Рэшфорд якунлай олмади.

  • 45+1'

    Бруну Фернандешнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпини Буну қайтарди.

  • 45'

    Бош ҳакам Феликс Брих биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    Бу сафар Диего Карлос Брунуни жуда моҳирлик билан зарарсизлантирди.

  • 42'

    Жарима майдончаси ёнгинасида Уан-Биссака Окампосдан ўта усталик билан тўпни олиб қўйди.

  • 40'

    Иккинчи қаватда Магуайр билан курашга киришган Эн-Несери майдонда ётибди. Унинг ҳолати яхшига ўхшамоқда.

  • 39'

    Узоқ масофадан кучли зарба йўллаган Рэшфорднинг уринишини Буну қайтарди. Тўпнинг траекторияси сабаб посбон уни ушлай олмади.

  • 38'

    Эвер Банегадан қўполлик. Вазият қурбони Поль Погба.

  • 37'

    Рақиб жарима майдончаси яқинида Сульшер шогирдлари майда паслар билан қулай фурсат пойламоқда.

  • 35'

    Одатдагидек, "Севилья"нинг чап қаноти жуда фаол. Уан-Биссакага осон бўлмаяпти.

  • 33'

    Погбанинг қулай узатмасидан кейин Марсьяль ажойиб имкониятни кўкка совурди. Бу вазиятдан фойдалана олмаганлиги унинг руҳиятига таъсир қилиши мумкин.

  • 32'

    МЮ футболчилари қарши ҳужумга ўтаётган пайтда андалусияликлар тактик қўполлик ишлатмоқда.

  • 30'

    Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганлигидан фойдаланиб, Бруну Фернандеш зарба йўллади. Аммо португалиялик хавбек ўз мақсадига ета олмади.

  • 28'

    Манчестерликлардан голга дарҳол реакция: Магуайрнинг зарбаси аниқ чиқмади.

  • 26'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Регилон Окампос билан комбинация ташкиллаштириб, ўзига бўшлиқ яратди ва марказга узатма амалга оширди. Унинг пасини Сусо дарвозага йўллади.

  • 25'

    Окампоснинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 23'

    Регилонга нисбатан қалтис ўйнаган Фред бу сафар оғзаки огоҳлантирилди.

  • 21'

    Қарши ҳужумга интилаётган Марсьялни қўполлик билан тўхтатгани учун Диего Карлос сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 19'

    Тўпга зарба беришига имконият қолдирмаган ҳимоячини Гринвуд чалиб йиқитди.

  • 18'

    Тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтган Бруну Марсьялни тўп билан таъминлади. Бироқ французнинг техникаси вақт йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 17'

    Уильямс катта тезликда келиб Моренонинг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Брих уни огоҳлантирди.

  • 16'

    Ўткир бурчакдан кучли зарба йўллаган Окампоснинг уринишини Де Хеа бартараф этди.

  • 14'

    Марказда Морено тўпни рақибларига олдириб қўйди. Қулай позицияга югурган Фреднинг зарбаси дарвоза тўрига ташқари томондан тегди.

  • 13'

    Лопетеги шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 11'

    "Севилья" футболчилари ҳам ҳужумга ўтишди. Жарима майдончаси ичида Банегани Магуайр бироз туртиб юборди. Бу вазият пенальти учун камлик қилади.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп олдига яқинлашган Бруну Фернандеш юқори бурчакни нишонга олиб, дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

  • 8'

    Феликс Брих видеотакрорлардаги ёрдамчиларидан бу вазиятни янада чуқурроқ текширишни сўрамоқда.

  • 7'

    Марсьялнинг моҳирона узатмасидан кейин Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди. Дарвозабон хавфни бартараф этди, аммо олдинроқ Маркусга нисбатан қўполлик ишлатилганлиги маълум бўлди.

  • 5'

    Испанлар ҳам бурчак тўпини ижро этди. Уларнинг ҳам вазияти бартараф этилди.

  • 3'

    Сульшер шогирдлари эрта прессинг амалга оширмоқда. Натижада, андалусияликларда хатолар кузатилмоқда.

  • 1'

    Манкунияликлар илк дақиқада ҳужумга ўтишди ва бурчак зарбасига эга бўлишди. Аммо фойдасиз.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Икки жамоа футболчилари ҳам майдонга тушиб келишди. Ўйин бир дақиқалик сукутдан сўнг старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари! Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!