
Европа лигаси. "Тоттенхэм" 2 киши кам бўлиб қолган рақиби устидан қийин ғалабани қўлга киритди
Европа лигасининг 2-саралаш босқичида "Тоттенхэм" клуби Болгариянинг "Локомотив Пловдив" жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида "Локо" футболчиси Георги Минчев ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Харри Кейн мувозанатни тиклади ва 85-дақиқага келиб, Танги Ндомбеле жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Фикрлар