Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди
Хабарингиз бор эртага Европа лигаси ярим финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади. УЕФА эса ушбу баҳсларни бошқариб борадиган реферилар номини эълон қилди.
Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра "Валенсия" ва "Арсенал" учрашувини голландиялик Данни Маккели бошқариб боради. Унга қанотларда Марио Дикс ва Хессел Стеегстрлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса Сергей Карасёв ишлайди.
Лондонда бўладиган "Челси" - "Айнтрахт" ўйини эса руминиялик Овиди Хацеганга ишониб топширилди. Унга ҳамюртлари - Октавиан Шовре ва Себастьян Георгелар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса чехиялик Павел Краловец ишлайди.

Фикрлар