Европа лигаси. Ярим финалнинг дастлабки учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Унга кўра,"Айнтрахт" ва "Челси" жамоалари ўртасида Германияда ўтадиган биринчи ярим финални Карлос Дел Серро бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Серрога қанотларда Хуан Юсте ва Роберто Алонсолар ёрдамлашади. Шунингдек, видеотакрорларда Хесус Хил Мансано ва Хосе Санчеслар ишлашади. Тўртинчи ҳакам Рауль Кабанеро.

Лондонда кечадиган "Арсенал" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги баҳсда эса, Клемен Тюрпен бошчилигидаги франциялик ҳакамлар жамоаси ишлайди. Тюрпенга қанотларда Николья Дано ва Сирил Грингор, шунингдек Бенуа Бастен ва Рюдди Бюкенлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Хишам Закрани.

Маълумот учун, мазкур икки учрашув 2 май оқшомида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!