Европа лигасида барча чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

Қайд этилган натижаларга кўра қуйидаги жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди:

"Арсенал", "Челси" (иккаласи - Англия), "Валенсия", "Вильярреал" (иккаласи - Испания), "Наполи" (Италия), "Айнтрахт" (Германия), "Бенфика" (Португалия) ва "Славия" (Чехия).

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг чорак финалига бугун қуръа ташланади.