Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Европа лигаси ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Унга кўра ушбу рўйхатдан Пьер-Эмерик Обамеянг, Александр Ляказетт (иккаласи - "Арсенал"), Рубен Лофтус-Чик ("Челси") ва Кевин Трапплар ("Айнтрахт") жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб номи УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!