Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Европа лигасида ярим финалнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Унга кўра Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал"), Александр Ляказетт ("Арсенал"), Рубен Лофтус-Чик ("Челси") ва Кепа Аррисабалага ("Челси") ушбу ном учун ўзаро кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб номи УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!