Европа лигасида ҳафта футболчиси эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра “Севилья” форварди Мунир мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш керакки, у "Дюделанж"га (5:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этган эди. Эътиборлиси, ушбу ўйиндаги ғалаба андалусияликларни муддатидан аввал плей-оффга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга Мунирдан ташқари шунингдек Маркус Рашфорд, Эстебан Гранеро ва Энцо Кривеллилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Минбар

Барча блоглар