Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Жорий ҳафта УЕФА Европа лигасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайтида эса ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.

Унга кўра, бу номга Ромелу Лукаку ("Интер"), Лаутаро Мартинес ("Интер"), Яссин Боно ("Севилья") ва Бруну Фернандеш (МЮ) даъвогарлик қилмоқда. 

"Интер"нинг икки ҳужумчиси "Шахтёр"га қарши ўйинда дубль қайд этган бўлса, "Севилья" посбони МЮга қарши ўйинда 7 та сэйв ижро этди. Гарчи "Манчестер Юнайтед" финалга чиқа олмаган бўлса-да, португалиялик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва андалусияликларга қарши баҳсда 85 фоиз аниқ тўп узатмаларини амалга оширди.

лук

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)