
Европа лигасида жорий ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди
Хабарингиз бор кеча Европа лигасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.
Бугун УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Родриго ("Валенсия"), Кевин Трапп ("Айнтрахт"), Педро ("Челси") ва Исмоил Саррлар ("Ренн") ушбу рўйхатдан жой олишган.
Таъкидлаш керакки, Родриго кеча “Краснодар”га (2:1) қарши баҳсда дубль қайд этди, Трапп эса “Интер”га қарши ўйинда 4та сейв ижро этди, Педро эса “Динамо Киев”га қарши беллашувда гол уришга эришди, Сарр эса “Арсенал” дарвозасига гол уриб жамоасининг ишончли ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича сўровнома УЕФА расмий сайтида ўтказилмоқда.
Комментарии