Европа лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

УЕФА расмий сайтида Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун 3 та номзодни эълон қилди.

Ушбу номга Эвер Банега ("Севилья"), Бруну Фернандеш ("Спортинг"/"Манчестер Юнайтед") ва Ромелу Лукаку ("Интер") даъвогарлик қилмоқда.

Банега “Севилья” сафида Европа лигасида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Якунда эса жамоаси билан ғолибликни қўлга киритди.

Бруну ҳисобида 10 та ўйинда 8 та гол ҳамда 4 та голли узатма бор. 6 та ўйинда майдонга тушган Лукаку рақиблари дарвозасига 7 та гол урди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!