Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Морено Родриго Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Қайд этиш лозимки 28 ёшли футболчи кеча “Краснодар”га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этиб жамоасига ғалаба олиб келган эди.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!