Европа лигасининг жорий ҳафтадаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Европа лигасида ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Унга кўра рамзий терма жамоадан қуйидаги футболчилар жой олди: Кевин Трапп («Айнтрахт»), Сеад Колашинац («Арсенал»), Давид Луиз («Челси»), Муктар Диакаби («Валенсия»), Эмерсон («Челси»), Педро («Челси»), Гранит Жака («Арсенал»), Рубен Лофтус-Чик («Челси»), Энсли Мэйтленд-Найлз («Арсенал»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») ва Александр Ляказетт («Арсенал»).

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинларда “Арсенал” ўз майдонида “Валенсия”ни 3:1 ҳисобида енгди, “Челси” эса “Айнтрахт” майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!