Европа майдонларида 43 ёшли “юлдуз” порлайди

Франциянинг “Монпелье” жамоаси августда 43 ёшга тўладиган марказий ҳимоячи Виторино Илтон билан шартномани яна бир йилга узайтирди.

Бразиялик футболчи “Монпелье” таркибида 2011 йилдан буён тўп сурмоқда. Бу вақт мобайнида 321 та учрашувда майдонга тушган Илтон клуб тарихида энг кўп ўйнаган олти футболчидан бири бўлди.

Муддатидан аввал якунланган мавсумда Илтон барча турнирларда 33 марта майдонга тушди, битта гол уриб, бир жуфт голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)