Европа Суперлигасига умуман алоқаси бўлмаган хабар!

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган учрашувни БААнинг "Шаржа" клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс олдидан "шерлар" матбуот хизмати клубнинг ушбу юрт вакиллари билан тўқнашувлари статистикасини тақдим этди:

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 19 учрашувда майдонга тушган.

19 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 4та ўйинда дуранг ва 3 баҳсда рақиблар муваффақияти кузатилган. 31 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 16 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 9 баҳснинг 6тасида жамоамиз зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Жамоамиз БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

"Шерлар" ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира", "Наср" ва "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши учрашувларда майдонга тушган.

"Ал-Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал-Ваҳда": 4:0, 1:1
"Ал-Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1
"Банияс": 1:1, 0:2
"Ал-Шабаб": 1:0, 1:2
"Ал-Жазира": 3:1, 3:0
"Ал-Наср": 2:1
"Шабаб Ал-Аҳли": 2:1, 0:0".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!