Европа топ-клубларининг сўнгги 10 йилда амалга оширган энг омадли трансферлари

Замонавий футболда грандлар шу қадар илгарилаб кетганки, улар бугун академияларидан қайсидир футболчининг етишиб чиқиши ва унинг кучли футболчига айланишини кутиб ўтира олмайди. Шу орқали баъзида тўғри ва баъзида хато трансферлар юзага келади. Омадсизлари ҳақида кўп гаплашганмиз ва улар етарлича кўп. Бугун сўнгги декаданинг энг омадли харидлари хусусида тўхталамиз.

“Арсенал”: Пьер-Эмерик Обамеянг - 57 млн фунт-стерлинг (2018)

Анча қийин танлов билан бошламоқдамиз. 2 йил аввалгина “тўпчилар” таркибига келиб қўшилган габонлик форвардни бутун декаданинг энг яхшиси хариди, деб топдик. У билан бир қаторда Алексис Санчес ва Месут Ўзил каби вариантлар ҳам бор эди. Шунингдек, Лоран Косельни “Арсенал” ҳимояси тимсолига айлана олди. Аммо юқоридаги футболчилар ўзаро бир пайтда ҳаракат қилгани билан ҳам Обамеянгдан фарқ қилади. “Боруссия” Дортмунддан 57 млн фунт-стерлингга олиб келинган ҳужумчи ”канонирлар”нинг бирмунча оғир даврида жамоани етаклаб юрибди. Унинг супер ҳаракатлари ва Артетанинг тактик топилмалари натижасида Лондон клуби ўтган мавсум ҳисобидан иккита титулни ютишга эришди.

Энг яқин даъвогар: Лоран Косельни

pierre-emerick-aubameyang-mikel-arteta-arsenal-fa-cup-2019-20_10toth3gad19l1jr0m39v6tq8d1

“Атлетико”: Диего Годин - 7 млн фунт-стерлинг (2010)

“Матрасчилар” ўз тарихидаги энг яхши 10 йилликни айни шу даврда ўтказди. Қарангки, Годиннинг келиши ўзгаришлар даври билан бир пайтда содир бўлган. 

У бошлиқ Симеоне жамоаси ушбу йиллар давомида Ла Лига чемпионлиги ва икки маротаба ЕЧЛ финалигача етиб бора олди. 

“Вильярреал” Годин бу қадар катта ишлар қила олишини билганда уни сотмасди ёки кўпроқ сумма сўрарди.

Энг яқин даъвогар: Фэлипе Луиз

Diego-Godin-Atletico-Madrid-extremis_13523548

“Бавария”: Роберт Левандорвски - текин (2014)

Левандовскидек футболчи текинга олиб келинган! Унинг “Бавария”га келтирган фойдасини кўз олдингизга келтириб кўринг-а?! Ушбу мавсумда топширилмаган “Олтин тўп”нинг эгаси нафақат 10 йиллик, балки бутун тарих учун ҳам энг яхши трансферлар қаторидан ўрин олди.

У “Бавария” таркибида шу пайтгача ўтказган 290 та учрашувида 247 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Энг яқин даъвогар: Жошуа Киммих

z25513710IER,Robert-Lewandowski

“Барселона”: Неймар - 71,4 млн фунт-стерлинг (2013)

Бразилиялик “шоумен”нинг келиши ҳам, кетиши ҳам катта воқеага айланди. Ҳали “Сантос”далик пайтларидаёқ унинг дунё бўйлаб мухлислари ва ихлосмандлари жуда кўп эди. У “Барса”нинг 2015 йилги мавсумдаги треблида етакчи ролни ўйнади. Шунингдек, машҳур “ремонтада”нинг бош қаҳрамони бўлди. 

ПСЖга ҳалигача янгиланмаётган сумма - 222 млн еврога ўтди. Мана энди каталонияликлар уни ортга қайтаришга қанчалик уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмаяпти. 

Энг яқин даъвогар: Хорди Альба

img_pmorata_20150830-205430_imagenes_md_propias_pmorata_fcbmalaga9546-U201965052217Zw--911x683@MundoDeportivo-Web

“Боруссия” Дортмунд: Шинжи Кагава - 280 минг фунт-стерлинг (2012)

Бу ҳам етарлича қийин танлов бўлди. 

2010 йилдан буён клуб Эрлинг Холанд, Илкай Гюндоган, Роберт Левандовски, Марко Ройс, Жейдон Санчо, Шинжи Кагава, Пьер-Эмерик Обамеянг, Лукас Пишчек каби катта футболчиларни арзимаган суммалар эвазига харид қилиб, еврофутболга танитди. Хўш, уларнинг қайси бири бу номга лойиқ эмас?! Шундай экан, бу танловни шунчаки рамзий маънода қабул қиласиз.

2011 ва 2012 йилги чемпионликда у энг ҳал қилувчи ўринлардан бирини эгаллади. Шунингдек, Левандовски сингари жамоадан шунчаки, текинга кетмади. Ўзидан клубга нимадир қолдириб кетишни маъқул кўрди.

Энг яқин даъвогар: Роберт Левандовски

274928-shinji-kagawa

“Челси”: Эден Азар - 31,5 млн фунт-стерлинг (2012)

Унинг “аристократлар” таркибидаги хизматларини қандайдир гаплар билан ифодалаш мушкул. АПЛ чемпионлиги, еврокубоклардаги муваффақиятлар ва яна кўплаб натижалар. 

У клубда ҳаракат қилган йиллар мобайнида тез-тез бош мураббий алмашди: Моуриньо, Конте, Сарри. Ҳаммаси ҳам бельгияликни ўз жамоасининг устуни деб билиб келди. 

У ўз трансфер суммасини клубдан кетаётиб ортиғи билан “тўлаб кетди”. Унинг фаолиятига омад тилаймиз. Аммо назаримда, у ҳақида йиллар ўтиб гапирганимизда кўпроқ “Челси” номини қўшиб эслайдигандек кўринмоқдамиз.

Энг яқин даъвогар: Цезар Аспиликуэта

C2H4QJSNMVBXDJ3JNPINT7FLBA

“Интер”: Самир Ханданович - 13,5 млн фунт-стерлинг (2012)

Ушбу рўйхатдаги 2 дарвозабоннинг биринчиси айнан Хандановичдир. Ушбу позициядаги харидлар доим ҳам энг яхшилари қаторида тилга олинавермайди. 2012 йилда “неррадзурилар” билан шартнома имзолаган словениялик посбон жамоанинг ҳақиқий суперқаҳрамонига айлана олди. “Интер”нинг “қора кунлари”да клубни янада қуйироқ мавқега тушиб кетмаслигида ушбу дарвозабоннинг хизматлари беқиёс. 

8 йиллик ишончли дарвозабоннинг нархи атиги 13,5 млн евро!

Энг яқин даъвогар: Марсело Брозович 

26cc045dd73c9f2e5507-samir-handanovic

“Ювентус”: Андре Барзальи - 270 минг фунт-стерлинг (2011)

Ҳа, сиз тўғри ўқидингиз. “Ювентус” жамоа учун 300 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушиб, 8 та Скудетто ютишга муваффақ бўлган футболчи учун 270 минг фунт-стерлинг сарфлаган, холос. 

Балки, унинг ўрнида Андреа Пирло ва Поль Погба каби футболчиларни кутган бўлишингиз мумкин. Аммо “кекса сеньора”нинг ушбу декадада қўлга киритган натижаларида кўпроқ ҳимоя асосий ўринда турган. Барзальи эса харид қилинганлар орасида энг муваффақиятлисидир. 

8 йил мобайнидаги фаолияти давомида мураббийлар ундан сўраган барча позицияда баҳолиқудрат яхши даражадаги ўйин намойиш этди. 

Энг яқин даъвогар: Андреа Пирло

uid_e1174ae12d0c0cf759627eed209e35101557918591874_width_1600_play_0_pos_0_gs_0_height_901_takich-twardzieli-potrzebuje-kazdy-zespol-andrea-barzagli-byl-bardzo-mocnym-punktem-juventusu-fot-getty

“Ливерпуль”: Виржиль ван Дейк - 76 млн фунт-стерлинг (2018)

Агар кам пул сарфлаган ҳолда катта фойда келтирган футболчи ҳақида гапирсак, бу - Эндрю Робертсон! 8 млн фунт-стерлинг эвазига “Халл Сити”дан келган футболчи Клопп жамоасининг ҳақиқий устунларидан. 

Кевин Стьюарт ҳам 4 млн евро эвазига жамоага ташриф буюриб, чап қанот ҳимоясидаги ҳақиқий афсонага айланганди. 

Нархнинг арзонлиги ва молиявий томондан фойдалилигини инобатга оладиган бўлсак, юқоридаги футболчилар биринчи рақамли. Ван Дейкнинг трансфери ўртамиёна гранд жамоалар сафига кирадиган “Ливерпуль”ни ЕЧЛ учун кураша оладиган клуб даражасига қайтарди. У Клопп жамоасининг мудофаа чизиғига тартиб бағишлай олди. 

Энг яқин даъвогар: Эндрю Робертсон 

skysports-virgil-van-dijk-liverpool_4852288-1200x675

“Манчестер Сити”: Давид Силва - 26 млн фунт-стерлинг (2010)

Силва “Манчестер Сити”да тўлиқ декадани ўтказди. Унинг майдондаги ҳар бир дақиқаси “шаҳарликлар” мухлисларини ҳаяжонга солгани аниқ. “Этихад”даги саргузаштлари якунланган испан хавбеки кейинчалик ҳам доим “Ман Сити” номи билан эсланиши табиий. 

10 йиллик фаолияти давомида ярим ҳимояда чиройли ва муваффақиятли ўйин намойиш этган, жарима зарбаларининг узоқ йиллик эгаси. 

Унинг кўпйиллик фаолияти ўзи билан деярли бир хил даврда жамоага келган Кун Агуэроникидан самаралироқ чиққандек кўринди.

Энг яқин даъвогар: Серхио Кун Агуэро

david-silva3

“Манчестер Юнайтед”: Давид Де Хеа - 18,9 млн фунт-стерлинг (2011)

Сўнгги даврлардаги кўрсаткичлари орқали бироз даражаси тушган бўлса-да, ушбу декадада манкуниянларнинг ҳеч бир хариди у эришган поғонага кўтарила олмади. Узоқ муддат давомида у “Олд Траффорд”нинг энг қимматбаҳо ва қадрли футболчиси бўлиб келди. Ушбу давр мобайнида 3 маротаба клубнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритди (2014, 2015, 2018). Манчестерликлар мухлислари версиясига кўра, 4 маротаба йил футболчиси (2014, 2015, 2016, 2018). 

Қайсидир муддатлар оралиғида у дунёнинг энг яхши дарвозабони, дея эътироф этиларди. Бугун катта-катта хатолари билан эсланадиган испан киперининг трансферига яқин келадиган харидни топа билмадик ҳам. 

david-de-gea

ПСЖ: Златан Ибрагимович - 19 млн фунт-стерлинг (2012)

2012 йилда парижликлар билан шартнома имзолаган Златан ўша мавсумнинг ўзидаёқ клуб 1994 йилдан буён қўлга кирита олмаган Лига 1 чемпионлигини олиб берди. У ПСЖ номини дунё футболи брендига айлантира олди. Унинг атрофида юлдузларни тўплаган ҳолда, Париж клуби катта натижаларга эриша бошлади. Бугун у “Милан”ни ўз даражасига қайтаришда худди шундай ишларни амалга оширмоқда. 

180 та беллашвда 156 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган швециялик суперфорвард учун 19 млн арзимаган харажат эди. 

Энг яқин даъвогар: Марко Вератти

zlatan-ibrahimovic-poker

“Реал”: Тони Кроос - 22,5 млн фунт-стерлинг (2014)

2013-2014 йилги мавсум Тони Кроос учун росмана омадли кечганди. Немис хавбеки “Бавария” билан требл қайд этганди. Мавсум якунида миллий терма жамоа билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу каби натижаларнинг мантиқий давоми сифатида “Реал” билан шартнома имзоланишини кўрсатишимиз мумкин. 

“Қироллик клуби” сафига келиб қўшилгач, у Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятли мавсумларда асосий роллардан бирини ижро этиб келди. 

Якунига етган мавсумдаги Ла Лига титули ҳам унинг фаолиятини безаб берувчи совринлар қаторидан ўрин олгани аниқ. 

Энг яқин даъвогар: Лука Модрич

toni-kroos-2020-01-004

“Тоттенхэм”: Кристиан Эриксен - 11,5 млн фунт-стерлинг (2013)

Гарет Бэйлнинг сотувидан тушган пулга харид қилинган 7 футболчининг бири ҳисобланган Кристиан Эриксен ўзига сарфланган пуллардан бир неча баробар самаралироқ ишларни амалга оширган. 

Ушбу декадада нафақат “Тоттенхэм” сафидаги, балки бутун АПЛдаги энг жозибали ўйинлардан бирини айнан даниялик ярим ҳимоячи намойиш этган. Ҳа, унинг кетиши ва айни пайтдаги фаолияти у қадар яхши чиқмаяпти. Аммо биз голларидан, узатмасларидан ва чиройли ҳаракатларидан роҳат олган Эриксен ушбу рўйхатдан ўрин олишга ҳақли эди. 

Энг яқин даъвогар: Уго Льорис

OIP_1

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар