
Европада енгилмаган бир жамоа қолди
Европанинг кучли бешлик чемпионатлари иштирокичлари орасида жорий мавсумда фақатгина ПСЖ мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.
Аслида, А Серия етакчисига айланган “Наполи” ҳам мағлубиятсиз одимлаётган эди. Лекин Лучано Спалетти шогирдлари Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи охирги учрашувида “Ливерпуль”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
ПСЖ футболчилари эса жорий мавсумда барча турнирларда жами 20 та учрашув ўтказиб, 16 та ғалаба ва тўртта дуранг қайд этган.
Хусусан, парижликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Туринда “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Фикрлар