
Европада рестартдан сўнг мағлуб бўлмаган фақат бир жамоа қолди
Коронавирус пандемияси туфайли жорий йилнинг март ойида Европанинг деярли барча миллий чемпионатлари тўхтатилди ва уларнинг аксарияти фақат ёзга келибгина давом эттирилди.
Ўша рестартдан буён кўҳна қитъада фақатгина бир жамоа шу кунгача мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бу “Милан” клубидир. Ушбу рўйхатда Мадрид дербисида “Реал”га мағлуб бўлган “Атлетико” ҳам бор эди. Аммо “матрасчилар” ҳамшаҳарларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
“Милан” айни дамда Италия А Сериясида 27 очко билан 1-ўринда бормоқда.
Фикрлар