Европада трансфер рекорди ўрнатилди

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари клублари ушбу ёзги трансфер ойнасида 5 млрд фунт сарфлашди. Бу рекорд бўлди.

Умумий харажатлар 2018 йилнинг ёзги трансфер ойнасидан 800 млн фунтга ошди. 2019 йилги ёзги трансферида АПЛ клублари энг кўп пул сарфладилар - 1,41 млрд, Испания чемпионати клублари эса харидлар учун 1,24 млрд тўлашди.

А Серия - 1,06 млрд фунт, Бундеслига - 670 млн ва Лига 1 - 605 млн сарфлашди. Ушбу лигалар клублари умумий трансферлари бўйича ўз рекордларини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Европада трансфер ойнаси расман ёпилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!