Европалик ҳужумчи "Насаф" таркибига келиб қўшилди (видео)

"Насаф" трансфер ойнасининг якунланишига саноқли дақиқалар қолганида Семир Смайлагични рўйхатдан ўтказганди.

Футболчи юртимизга етиб келиб, тиббий кўрикдан ўтди ва бугун "аждарлар" ихтиёрига келиб қўшилди. Жамоа аъзолари Семирни илиқ кутиб олишди, бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам футболчига қаршиликлар сафидаги фаолиятида омад тилади.

Тўлиқ исми: Семир Смайлагич.
Туғилган йили:18.09.1998.
Фуқаролиги: Босниа ва Герцеговина
Амплуа: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: “Сараево”, “Горитса”, “Младост Какан”, “Слобода Тузла”, “Астана”, “Қизил Жар”.

Жамоа аъзолари легионерни шундай кутиб олди:

"Насаф" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!