Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Европанинг бир қатор топ-клублари Эдегорга қизиқиш билдирмоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Арсенал» Мартин Эдегорни сотмоқчи эмас, аксинча у билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.

«Арсенал» сардори ва ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор бир нечта етакчи Европа клублари эътиборида турибди.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, эҳтимолий харидорлар норвегиялик футболчининг «канонирлар» сафидаги ўйинларини диққат билан кузатмоқда. «Арсенал» эса ўз етакчи футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас. Клуб раҳбарияти ярим ҳимоячи билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда.

27 ёшли скандинавиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Мартин Эдегорнинг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ