Европанинг энг

Швейцариядаги Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) Европадаги 31 та миллий чемпионатда тўп сураётган футболчилар ёшини аниқлади.

Унга кўра кўҳна қитъанинг энг ёш чемпионати Словакия. Ушбу давлат олий дивизионида тўп сураётган футболчиларнинг ўртача ёши 24,3 ёшни ташкил этади. Кучли учликни эса Голландия (24, 54) ва Словения (24,57) чемпионатлари эгаллади.

Энг ёши катта футблчилар ўйнайдиган лига бу Туркия Суперлигаси. У ерда футболчининг ўртача ёши 28 ни ташкил этади. Кейинги ўринларда А Серия (26,9), АПЛ (26,8) ва Ла Лига (26,7) жой олди.