Европанинг энг зўр мураббийлари кимлар?
Ads
 

УЕФА барча замонлардаги энг яхши мураббийлар ўнлигини эълон қилди. Ушбу рўйхатга УЕФА тузилган сана - 1954 йилдан бошлаб, ҳозирҳам фаолият олиб бораётган мураббийлар киритилди.

Энг қизиғи, "Барселона" ва "Бавария" билан кўп совринларга эришган ва айни пайтда "Манчестер Сити"да фаолият кўрсатаётган Хосеп Гвардиолага бу рейтингдан жой топилмади.

УЕФА расмий сайтида эълон қилинган Европанинг энг зўр мураббийлари ўнлигига Брайан Клафф, Йохан Круифф, Висенте дель Боске, сэр Алекс Фергюсон, Эленио Эррера, Удо Латтек, Валерий Лобановский, Ринус Михелс, Жозе Моуриньо ва Арриго Сакки киритилди.

SPORTS.uz