Европанинг уч гранди Левандовски учун кураш олиб бормоқда
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски учун кўҳна қитъанинг бира тўла уч гранди кураш олиб бормоқда.

Хабарларга қараганда 29 ёшли польшалик футболчи учун айни дамда "Челси", "Реал" ҳамда ПСЖ клублари жиддий рақобат юзага келтиришган.

Маълумот учун, Левандовски якунига етган мавсум “Бавария” сафида жами 48та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 41та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.