Фабрицио Романо: “Бавария” бугун ажойиб трансферни эълон қилади

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг "Бавария"га ўтиши деярли якунланди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг хабарига кўра, немис клуби 22 ёшли голландиялик билан аллақачон шартнома имзоланган. Бугун, 19 июль куни футболчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у жамоа мавсумолди йиғинини ўтказаётган АҚШга учиб кетади. Катта эҳтимол билан туринликлар футболчи билан шартнома имзолаганини бугун маълум қилади.

Аввалроқ, Де Лигтни сотиб олиш "Бавария"га бонусларни ҳисобга олмаганда 70 миллион еврога тушиши хабар қилинганди. Футболчи билан шартнома 2027 йилганинг ёзига қадар амал қилади.

Де Лигт ўтган мавсум "Ювентус"нинг барча мусобақалар доирасидаги 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали ҳимоячининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!