Фабрицио Романо: Милинкович-Савич "Ал-Ҳилол"га ўтади

"Лацио" вакили Сергей Милинкович-Савич "Ал-Ҳилол"га ўтмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Томонлар 40 миллион евролик келишувга эришди. Футболчи билан эса 3 йиллик битим имзоланди. У йилига 25 миллион евро маош олади.

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Саудия Арабистонига йўл олади. У клубнинг Невишдан кейинги катта трансфери бўлиши кутилмоқда. 

"Ал-Ҳилол" бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Кейинги нишон "Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силва бўлиши кутилмоқда. Унга йиллик 50 миллион евролик таклиф берилгани ҳақда миш-мишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!